"Арсенал" Винисусга қанча таклиф қилгани ва "Реал" қанча хоҳлаётгани маълум

31 июл 2026, 08:50
"Арсенал" Мадриднинг "Реал" клубидан ўтган тақдирда ҳужумчи Винисиус Жуниорга ўз қиёфасидан фойдаланиш ҳуқуқининг 100 фоизини қолдиришга рози бўлди, "қаймоқранглилар" эса шартнома узайтирилган тақдирда ушбу ҳуқуқларнинг 80 фоизини ўйинчида қолдиришга тайёр.

Бу ҳақда "The Article" Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беради.

Манба маълумотига кўра, агар "Арсенал" Винисиуснинг агентлигидан қўллаб-қувватлов олса, Лондон клуби вингер трансфери учун "Реал"га 105 миллион фунтдан (123 миллион евро) ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёр бўлади. Бироқ Испания гранди 26 ёшли футболчининг эҳтимолий сотувидан тахминан 137 миллион фунт (160 миллион евро) ишлаб олмоқчи.

Винисиус 2018 йилнинг ёзидан бери Мадрид клуби сафида ўйнайди. Ушбу давр мобайнида ҳужумчи барча мусобақаларда 375 та ўйинда иштирок этиб, 128 та гол ва 100 та голли узатмага муаллифлик қилди. Игрокнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Article