"Челси" Франция терма жамоаси аъзосини 60 миллион еврога остиб oлди

31 июл 2026, 07:58
Лакруа "Челси" билан 2032 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганидан бери Марко Палестра ва Морган Роджерсдан кейин "кўклар"нинг биринчи жамоасидаги учинчи янги ўйинчига айланди.

Лакруа 2024 йилнинг ёзида "Вольфсбург"дан 18 миллион фунт эвазига ўтганидан сўнг "Пэлас" сафида 98 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва 31 та "қуруқ" ўйин қайд этди. "Бургутлар" билан биргаликда Максанс Англия Кубоги, Англия Суперкубоги ва Конференциялар Лигасида ғолиб чиқди.

Сўнгги икки мавсумда "Пэлас"нинг бошқа ҳеч бир майдон ўйинчиси 26 ёшли Лакруадан кўпроқ дақиқа ўйнагани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://www.instagram.com/chelseafc/