

Ҳиндистон миллий терма жамоаси жаҳон футболи гранди – Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда икки мамлакат футбол федерацияси расман тасдиқлади.
Учрашув 2026 йил 3 октябрь куни Ҳиндистоннинг Колката шаҳридаги VYBK (Вивекананда Юба Бҳарати Криранган) стадионида бўлиб ўтади. Беллашув FIFA тақвими доирасидаги халқаро ўртоқлик ўйини мақомига эга бўлади.




