"Арсенал" навбатдаги ТОП трансферни деярли ҳал қилди

31 июл 2026, 09:45
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Ньюкасл"дан бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимарайнсни сотиб олиш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда ва келишувга эришишга умид қилмоқда.

Инсайдер Бен Джейкобснинг X ижтимоий тармоғидаги хабарига кўра, трансфер суммаси 88 миллион евродан ошиши мумкин.

Манба маълумотига кўра, "Ньюкасл" расмий таклиф мавжудлигини қатъиян рад этаётган бўлса-да, клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва яқин орада якунланиши мумкин. "Арсенал" аввал келишувнинг оғзаки вариантини таклиф қилади, кейин эса расмий таклиф билан чиқади.

Хабар қилинишича, "канонирлар" Бельгиянинг "Брюгге" клубидан Лондон жамоасига кўчиб ўтган вингер Христос Цолис трансфери бўйича ҳам худди шу схема асосида музокара олиб боришган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/JacobsBen