Коло-Муани яна "Ювентус"га қайтмоқда

Sherzod Nurmatov
30 июл 2026, 19:50
“Ювентус” ПСЖ ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани трансферини якунлади, деб хабар берди инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида.

Туринликлар 27 ёшли футболчини мавсум охиригача сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олмоқда. Келишув қиймати 45 миллион евродан ортиққа баҳоланмоқда. Шу ҳафтада футболчи шартнома имзолаш учун тиббий кўрикдан ўтади.

Коло-Муани 2024/25 йилги мавсум “Ювентус”да ижара асосида тўп тепганди. 2025/26 йилги мавсумни эса “Тоттенхэм” либосида ўтказиб, 41 ўйинда 5 та гол урди ва 4 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano