"Ювентус" ПСЖдан Коло-Муанини мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олади

Aslanov Jasurbek
29 июл 2026, 18:35
"Ювентус" Коло-Муанини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Рандаль Коло-Муани "Ювентус"га қайтишга яқин турибди. Турин клуби "ПСЖ" билан 27 ёшли ҳужумчини мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олиш борасида деярли келишиб олди, деб хабар беради "RMC Sport". Футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун яқин 48 соат ичида Италияга етиб келиши кутилмоқда. Франциялик футболчи аллақачон 2024/25 йилги мавсумда "бьянконери" сафида тўп сурган. Ўтган мавсумни у "Тоттенхэм"да ижара асосида ўтказиб, АПЛнинг 30 та ўйинида 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport