

Ушбу қарор Франция профессионал футбол лигаси (LFP) интизом қўмитаси томонидан қабул қилинди.
Учрашув якшанба куни бўлиб ўтди ва парижликларнинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. 88-дақиқада Мендеш майдон марказида “Ланс” ярим ҳимоячиси Михал Скурасга тирсаги билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдондан четлатилганди.

Шунингдек, “Ланс” ҳимоячиси Киллиан Антонио ҳам жазога тортилди. У 39-дақиқада майдондан четлатилишига сабаб бўлган қўпол чалиш учун 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.



