ПСЖ футболчилари ЕЧЛ финалидаги ғалаба учун 1 миллион евродан олади

Sherzod Nurmatov
29 май 2026, 19:50
ПСЖ футболчилари 2025/26 йилги Чемпионлар Лигаси финалида "Арсенал"ни мағлуб этса, катта миқдорда бонусларга эга бўлади.

Манбага кўра, совринни ютиб олиш учун бонус ҳар бир футболчи учун тахминан 1 миллион еврони ташкил қилади. Худди шу миқдор 2024/25 йилги мавсум учун ҳам кўзда тутилганди, ўшанда парижликлар Чемпионлар Лигаси финалида "Интер"ни 5:0 ҳисобида тор-мор этганди.

Бонуслар мавсум бошида муҳокама қилинган. Клуб раҳбарияти билан музокараларни Маркиньос, Ашраф Ҳакими, Усмон Дембеле ва Витинья олиб борган.

ПСЖ ва "Арсенал" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали 30 май, шанба куни Венгриянинг Будапешт шаҳридаги "Пушкаш Арена"да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe