"8 йил. 16 та унвон. Мерос". "Бавария" Горецка билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
29 май 2026, 20:15
"Бавария" ярим ҳимоячи Леон Горецкани муносиб равишда кузатиб қўйди.

31 ёшли хавбек 2025/26 йилги мавсум охирида Мюнхен клубини тарк этади.

"8 йил. 16 та унвон. Мерос. Ҳаммаси учун раҳмат, Леон. Сизнинг саёҳатингиз тарихимизнинг бир қисми бўлади", – дейилади клуб матбуот хизмати баёнотида.

Горецка 2018 йилнинг ёзида "Шальке"дан келиб қўшилган. У мюнхенликлар билан 7 марта Германия чемпиони бўлган, 3 марта Германия Кубоги, 4 марта Германия Суперкубоги соҳиби бўлган, Шунингдек, Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Горецка "Бавария" сафида жами 312 ўйин ўтказиб, 51 та гол урган ва 53 та голли пас узатган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com