"Манчестер Юнайтед" Эллиот Андерсон учун курашдан чиқди

Sherzod Nurmatov
29 май 2026, 18:20
"Манчестер Юнайтед" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг спорт ҳуқуқларини сотиб олиш уринишларидан воз кечди.

Манбага кўра, 23 ёшли англиялик футболчи "Манчестер Сити"га ўтишни афзал кўрмоқда.

"Қизил иблислар" у учун 115 миллион евро атрофидаги суммани тўламоқчи эмас. "Сити" эса рақобатчиларни ортда қолдириб, футболчи билан шартнома тузишга умид қилмоқда.

Андерсон "Ноттингем Форест"да 2024 йилнинг июлидан буён ўйнаб келади. Унинг битими 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 50 ўйинда 4 та гол урди ва 5 та голли пас узатди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror