Баржи "Барселона"дан кетади

Sherzod Nurmatov
29 май 2026, 17:55
Sport.es хабарига кўра, "Барселона" вингер Руни Баржи билан хайрлашмоқчи.

Манбанинг сўзларига кўра, 20 ёшли швециялик футболчи Каталония жамоасида кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози ва трансфер бўлишга тайёр. Бироқ у доимий трансфер ўрнига ижара вариантида қатъий туриб олади.

Айни пайтда "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Баржига ёзда кетиши мумкинлигини таъкидлаган.

Баржи каталонияликлар таркибида 2025 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.

Вингер 2025/26 йилги мавсум 28 ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Transfermarkt уни 15 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es