

“Бизга энг кучли рақиб тушгани яхши, шунда ўйин янада қизиқарлироқ кечади. Биз учун кейинги босқичда қайси жамоа тушишининг умуман фарқи йўқ, чунки учрашувни ўз уйимизда, ўз майдонимизда ўтказамиз”, – деди тажрибали футболчи.

Маълумот ўрнида, "Андижон" "H" гуруҳида 7 очко тўплаб, тўплар фарқига кўра биринчи ўрин билан нимчорак финалга чиққан эди.



