Канада – Ўзбекистон баҳси "Зўр ТВ"да намойиш қилинади

Sherzod Nurmatov
29 май 2026, 16:25
Миллий жамоа 1 июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

“Мазкур баҳсда терма жамоамиз тўлиқ таркибда иштирок этиши кутилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Абдуқодир Ҳусанов ҳам терма жамоа йиғинига келиб қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Канада билан учрашувдан сўнг яна Нью-Йоркдаги базага қайтади ва 8 июн куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Нидерландияга қарши учрашув учун тайёргарликни давом эттиради”, – дейилади хабарда.

2.jpg

Маълумот ўрнида, беллашув 2 июнь куни Тошкент вақти билан 06:00 да бошланади. Учрашув “Зўр ТВ” орқали намойиш этилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф