"Барселона" "Реал" ва "Бавария" билан Гвардиол учун курашади

Sherzod Nurmatov
29 май 2026, 15:40
"Барселона" "Манчестер Сити"дан ҳимоячи Йошко Гвардиолни трансфер қилиш устида ишламоқда.

24 ёшли хорватиялик футболчининг инглиз клуби билан 2028 йилгача мўлжалланган шартномаси бор. Transfermarkt унинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ хорватиялик футболчига "Бавария" ва "Реал" қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди.

Гвардиол 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 25 ўйинда иштирок этиб, 2 та тўп киритди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: COPE