

10 май куни Самарқанд клуби ўз майдонида Пролига вакили "Ғазалкент" (2:3) билан тўқнаш келган бўлса, 15 май куни Тошкентда "Локомотив" (2:2) клубига қарши тўп тепди.
Ҳар икки учрашув якунида бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Динамо"нинг ёрдамчи мураббийи Марат Мифтахутдинов иштирок этди. Клуб бош мураббийи Вадим Абрамов эса мусобақа регламентига зид равишда ушбу тадбирларда қатнашмади.
ОАВ билан мулоқотга очиқ мутахассис сифатида Вадим Абрамовнинг мавсум давомида илк бор матбуот анжуманида иштирок этмагани ЎзПФЛ томонидан вазминлик билан қабул қилинган эди. Бироқ мураббийнинг кетма-кет иккинчи бор бундай ҳолатга йўл қўйиши ташкилот томонидан регламент талабларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида талқин қилинди. Шундан келиб чиқиб, мазкур масала Лиганинг Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.
Шунингдек, ташкилот томонидан берилган лицензия асосида учрашувларда бевосита иштирок этаётган ҳар қандай расмий шахс мусобақа низомларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши шартлиги қатъий таъкидлаб ўтилди.



