"Ман Сити" Бани "Аугсбург"га 20+ млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берди

Aslanov Jasurbek
3 сен 2026, 01:45
Жума Ба "Манчестер Сити"дан "Аугсбург"га ўтди.

Германия клуби 20 ёшли ҳимоячини сотиб олиш имконияти билан ижарага олганини эълон қилди. Фабрицио Романо маълумотларига кўра, футболчининг тўлиқ трансфери баварияликларга 20 миллион евродан кўпроққа тушади.

Ба 2025 йилнинг январь ойида "Манчестер Сити"га келиб қўшилган эди ва учинчи маротаба ижарага кетмоқда — аввалроқ уни "Ланс" ва "Ницца" ижарага олган эди. Жума "шаҳарликлар" сафида ҳали бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano