

"Бугун биз учун жуда муҳим ўйин эди. "Олимпик Мобиуз"нинг бизга қарши жиддий тайёргарлик кўришини ва уларнинг ўйин услубини яхши ўрганиб чиққандик. Ёш ва маҳоратли жамоа. Шунга қарамай, баҳс анча оғир кечди. Шундай қийин беллашувда биз учун олти очкога тенг бўлган муҳим 3 очкони қўлга киритдик, деб ўйлайман",- дейди Нажмиддин Нормуродов.
— "Металлург" ўйиндан-ўйинга айнан қайси жиҳатлар бўйича ўсишга эришмоқда: жамоавий ҳаракатларми ёки бошқа омиллар?
— Жамоавий ҳаракатларимизда анча ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Шу билан бирга, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида ҳам сезиларли даражада ўсиш бор.
— Янги жамоада ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Жуда ажойиб. Албатта, "Бунёдкор"дагидек эмас, лекин аста-секин мослашиб боряпман. Жамоадаги муҳит ва яратилган шароитлар аъло даражада. Клубда бемалол Суперлига даражасидаги шароитлар мавжуд, деб айта оламан. Умуман элитада қатнашиш учун ҳамма нарса бор.



