UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  5 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  8 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0

ПФЛ бош директори Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари билан учрашув ўтказди Янгиликлар

ПФЛ бош директори Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари билан учрашув ўтказди

25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси финал баҳсини бевосита стадиондан кузатиб бориш учун Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Омон Ғофуров Японияга жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Омон Ғофуров бугун Япония Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Мицуру Мураи  билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ўртасида 17 ноябрь куни имзоланган меморандум асосидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Япония Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказилаётган мусобақалар тартиби, маркетинг, ҳомийлик масалалари ўрганилди ва тажрибалар ўртоқлашилди.

Бундан ташқари, Мицуру Мураи ПФЛ Бош директори Омон Ғофуровни Япония Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар олдига қўйиладиган талаблар, бу талабларни бажариш учун клублар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам яқиндан таништирди. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика