"Пахтакор" устози: "Ҳаво ҳарорати ва юқори намлик қийинчилик туғдирди"

Aslanov Jasurbek
15 сен 2026, 02:55
"Ал Аҳли" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Элит ОЧЛ учрашувидан (1:1) сўнг "шерлар" устози Эмилиан Карас матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин кутганимиздек қийин кечди. "Ал Аҳли" жуда кучли ва тажрибали жамоа. Ҳаво ҳарорати ва юқори намлик ҳам қийинчилик туғдирди. Шу сабабли таанффусдаёқ ўзгаришлар бошланди. Гол урганимиздан кейин иккита қарши ҳужум уюштирдик, аммо фойдалана олмадик. Беллашув тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди. Мезбонлар ҳам голга арзирли ўйнашди, лекин голли имкониятларимиз бўлганди.

"Ал Аҳли"да ўзгаришлар бўлганини биламиз. Лекин беллашувга ҳозирлик кўришда ўз футболимиз ҳақида бош қотирдик. Мезбонлар мураббийини "Шахтёр"даги фаолиятидан биламан. Унга янги жамоасида барчасини ўзгартириш учун вақт керак.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати