Патрик Виейра: "Сенегалда Францияни мағлуб этиш учун етарлича сабаблар бор. Мустамлакачилик, давлат тили – француз тили, футболчилар Франция академияларида тарбияланган"

Aslanov Jasurbek
16 июн 2026, 22:20
Патрик Виейра Сенегалнинг Францияга қарши ўйиндаги мотивацияси ҳақида гапирди.

Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра Сенегал футболчилари Франция жамоасини мағлуб этишга ҳаракат қиладими, деган саволга жавоб берди. Франция ва Сенегал 16 июнь куни ЖЧ-2026 1-тури доирасида ўзаро баҳс олиб боради.

"Ҳа, улар бунга ҳаракат қилишади. Бу ўйин санаси анчадан бери ўйинчиларнинг хаёлида. Сенегалда бунинг учун турли сабаблар бор. Сенегалнинг мустамлака бўлгани сабабли. Сенегалда асосий тил – француз тили. Кўпчилик сенегаллик футболчилар Франциядаги академияларда таълим олган ва Франция футбол муҳитида ўсган. Улар учун бу катта ўйин. Улар жуда мотивлашган бўлади. Бунда шубҳа йўқ", – деди Патрик Виейра.

"Мен Франция учун ўйнаганимдан ва бу либосни 107 марта кийганимдан жуда фахрланаман. Аммо Сенегал ҳам мен учун муҳим. Қалбимнинг тубида инсон сифатида кимлигимни тушунаман. Мен Сенегалда туғилиб ўсганман. Таълимим, оилам, сенегал маданияти, африка маданияти – буларнинг барчаси менга тегишли ва улар доимо мен билан бирга қолади. У ерда ҳали ҳам оилам бор. Академиям ҳам ўша ерда. Мен у ерда уч ой олдин бўлгандим ва иложи борича тез-тез боришга ҳаракат қиламан, чунки бу менинг маданиятимнинг бир қисми. Мен айнан шундай инсонман", – деб қўшимча қилди Виейра.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›