Франция — Сенегал: Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум

Aslanov Jasurbek
16 июн 2026, 22:51
2026 йилги Жаҳон чемпионатининг I гуруҳи 1-туридан ўрин олган Франция ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Ўйин АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги "Метлайф" стадионида ўтказилади. Учрашувни австралиялик бош ҳакам Алиреза Фагани бошқариб боради.

Жамоаларнинг асосий таркиблари:

Франция: Меньян, Кунде, Юпамекано, Салиба, Тео Эрнандес, Тчуамени, Рабьо, Олисе, Дембеле, Мбаппе, Дуэ.

Сенегал: Менди, Диатта, Ньякате, Кулибали, Диуф, Камара, Идрисса Гейе, Пап Гейе, Сарр, Мане, Жексон.

I гуруҳининг 2-турида Франция терма жамоаси Ироқ (23 июнь), 3-турда эса Норвегия (26 июнь) билан тўқнаш келади. Сенегал эса 2-турда Норвегия (23 июнь), 3-турда Ироқ (26 июнь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›