

ЖЧ, I гуруҳи, 1-тур
Франция — Сенегал 1:0
Голлар: 66 - Килиан Мбаппе
Франция: 16. Мик Меньян, 5. Жюль Кунде, 17. Вильям Салиба, 4. Деотшанкюль Упамекано, 19. Тео Эрнандес, 8. Орельен Чуамени, 14. Адриен Рабьо, 20. Дезире Дуэ, 11. Майкл Олисе, 7. Усман Дембеле, 10. Килиан Мбаппе.
Захира: 1. Брис Самба, 23. Робен Риссер, 2. Мало Гюсто, 3. Люка Динь, 15. Ибраима Конате, 21. Лукас Эрнандес, 26. Максанс Лакруа, 6. Ману Коне, 13. Н'Голо Канте, 18. Уоррен Заир-Эмери, 24. Райан Шерки, 25. Магнес Аклиуш, 9. Маркус Тюрам, 12. Брэдли Баркола, 22. Жан-Филипп Матета.
Сенегал: 16. Эдуард Менди, 19. Мусса Ньякате, 25. Эль-Хажи Малик Диуф, 3. Калиду Кулибали, 15. Крепен Диатта, 5. Идрисса Гейе, 26. Пап Гейе, 8. Ламин Камара, 18. Исмаила Сарр, 11. Николас Жексон, 10. Садио Мане.
Захира: 1. Йеванн Диуф, 23. Мори Дио, 2. Мамаду Сарр, 4. Абдулайе Сек, 14. Исмаил Якобс, 24. Антуан Менди, 6. Пате Сисс, 17. Папе Матар Сарр, 21. Хабиб Диарра, 22. Бара Ндиайе, 7. Ассане Диао, 9. Бамба Дьенг, 12. Шериф Ндиайе, 13. Илиман Ндиайе, 20. Ибрагим Мбайе.
69. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
68. ГОЛ! Жексоннинг ажойиб зарбаси голга айланди, бироқ ушбу вазиятда у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.
67. Биринчи бўлимдан мутлақо фарқ қилмоқда иккинчиси. Хўш, буёғига Сенегал қандай ҳаракат қилади?

66. ГОЛ! Мбаппе ҳисобни очди! Олисенинг заргарона узатмасини Килиан дарвозага йўллади ва гол урди!
64. Олисе Мбаппега яхши узатма берган эди, бироқ “Реал” ҳужумчиси тўпга ета олмади.
61. Йўқ, ҳеч қандай пенальти белгиланмади. Бурчак зарбаси ҳам йўқ.
60. Али Ризо Фағони мониторни бориб кўрмоқда. Ҳаяжонли лаҳзалар…
59. Ҳолат ВАРда кўрилмоқда. Мане Мбаппени йиқитган бўлиши мумкин.
58. Килиан жарима майдончаси ичида йиқилди, бош ҳакам Фағони эса бу вазиятда қоида бузилмаганини билдирди.
56. Мбаппе зўр вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Мендидан яна бир супер сейв!
55. Жексон ўзига узатилган тўпни тўғрилай олмади, Упамекано яхши ҳаракат қилди.
53. Олиса жарима майдончасига кириб бориб, дарвозага зарба берди, Менди ажойиб сейв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди!
52. Сарр олдинга юриш қилганди, бироқ Салиба ундан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди.
47. Дуэнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
🕘 45+6. Биринчи бўлим якунланди.
45+6. Сарр жуда қулай вазиятдан дарвоза томон зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди… зўр вазият увол кетди…
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
40. Маненинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Меньян қайтарди.
📊 35. Қизиқ факт: xG бўйича устунлик - 0,2 - 0,24
26. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

25. Жексон!!! Сенегаллик ҳужумчи чапдан олдинга юриш қилиб дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди…
19. Франция томонидан ниҳоят зарба бўлди, бироқ бу сенегаллик ҳимоячилардан ўтмади. Ҳозирча хавфли вазият кўрмадик икки томонда ҳам.
7. Ньякате олдинга юриш қилганди, бироқ француз ҳимоячилари яхши ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйишди.
2. Дастлабки дақиқаларда африкаликлар фаол бошлади, дастлабки ҳужум ҳам улар ижросида бўлди.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати I гуруҳи 1-туридан ўрин олган Франция ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз.



