"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин

Khoja
14 окт 2024
"Арсенал" афсонаси Патрик Виейра "Манчестер Сити"ни бошариши мумкин.

"Шаҳарлик"лар айнан Виейрани Гвардиоланинг ўринобосари сифатида кўришмоқда. 

Патрик Виейрадан ташқари, "Манчестер Сити"ни бошқариш учун Эндж Постекоглу ("Тоттенхэм"), Мичел Санчес ("Жирона"), Роберто Де Дзерби ("Марсель") каби номзодлар бор.

Маълумот учун, Патрик Виейра футболчилик фаолиятини айнан "Ман Сити"да якунлаган ва мураббийлик фаолиятини ҳам шу жамоада бошлаган. Франциялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Страсбур" бўлган.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru