

Унга «Рома» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Римликлар айнан франциялик мутахассисни жамоа учун идеал деб ҳисоблашмоқда. Патрик Виейра «Женоа» билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Мураббийнинг шартномасида 500 минг евролик товон пули бор. Агар римликлар ушбу суммани тўлайдиган бўлса, ёзда Патрик Виейра «Рома»га келади.



