

Аввалроқ интернетда 7 июнь куни Гвадалахарадаги машғулот чоғида журналистлар Сон Ҳюн Миннинг ҳарбий хизматдан озод этилганини масхара қилган видеолар пайдо бўлган эди. "Лос-Анжелес" клуби футболчиси Жанубий Кореянинг Чехия устидан қозонилган ғалабасидан (2:1) сўнг матбуот билан мулоқот қилишдан бош тортди. Шундан сўнг футболчилар иштирокидаги оммавий тадбирлар ҳам бекор қилинди.
"Корея футбол ассоциацияси Гвадалахарадаги машғулот базасида баъзи ОАВ вакиллари томонидан билдирилган ноўрин изоҳлар юзасидан афсусда эканини билдиради. Жамоа Жанубий Корея номидан чиқиш қилиб, халқнинг ишончини оқлаш учун бор кучини сарфламоқда. Бироқ машғулот базасида баъзи ОАВ вакиллари ўртасидаги ноўрин суҳбатларнинг ошкор бўлиши жамоада катта ҳайрат ва хафсаласизлик уйғотди", – дейилади Жанубий Корея футбол федерацияси хабарида.
Ташкилот "журналистлар меҳнатини ва ОАВнинг ролини ҳурмат қилишини" билдириб, "Корея футбол ассоциацияси жамоани ҳимоя қилишга устувор аҳамият беришда давом этишини ва соғлом медиа муҳитини яратишга интилишини" қўшимча қилди.
Кейинроқ Сон маҳаллий матбуот вакилларидан шахсий узрларни қабул қилгани маълум бўлди. Бироқ футболчиларнинг ОАВ билан одатий мулоқотга қайтиши ҳозирча сўроқ остида – якуний қарор терма жамоа ичидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинади.



