

Роберто Мартинес ЖЧ-2026 турнири якунланганидан сўнг, натижалардан қатъи назар, Португалия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетади. Бу ҳақда "talkSPORT" хабар бермоқда. 52 ёшли мутахассис жорий йилнинг июль ойида якунига етадиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилди. Таъкидланишича, Мартинес фаолиятини давом эттириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда. У АПЛ га қайтиши ёки бошқа Европа чемпионатида ишлаши мумкин. Шунингдек, бошқа терма жамоада ишлаш варианти ҳам истисно этилмаяпти. Испаниялик мутахассис Португалия терма жамоасини 2023 йилнинг январидан буён бошқариб келади.



