Палмер: "Челси"да ҳали ўсадиган жиҳатлар бор, аммо биз натижага эришяпмиз, асосийси шу"

Sherzod Nurmatov
10 сен 2026, 15:35
"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер Англия Лига Кубоги 1/16 финали доирасидаги "Лидс" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (6:3) бош мураббий Хаби Алонсо танаффусда жамоадан нималарни талаб қилганини айтиб берди.

"Алонсо ўйин шиддатини оширишимизни айтди. Биринчи бўлимда ҳаддан ташқари суст ҳаракат қилгандек туюлдик, шунинг учун темпни кўтариш керак эди.

Менга "Челси"да ҳамма нарса манзур келмоқда. Биз каби ҳужумкор футболчилар учун бу одатланган услубимиздан анча фарқ қиляпти.

Ўйлайманки, ҳали ўсадиган жиҳатлар бор, аммо биз натижага эришяпмиз ва энг муҳими ҳам шу", – деди Палмер.

"Челси"нинг 1/8 финалдаги рақиби қуръа ташлаш маросимида маълум бўлади. Маросим 16 сенрябрь куни ташкил этилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC