Палмер: "Челси" мен учун жуда кўп нарсани англатади"

Sherzod Nurmatov
12 окт 2026, 12:00
"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер клуб билан шартномасини 2034 йилгача узайтиргани ҳақида фикр билдирди.

"Челси" мен учун жуда кўп нарсани англатади. Клуб тўғри йўналишда ҳаракат қилмоқда деб ҳисоблайман, шу боис янги шартнома имзолаганимдан хурсандман.

Клуб хўжайинлари, спорт директорлари ва, шубҳасиз, бош мураббий билан суҳбатлашдим. Улар менга катта ишонч бағишлашди, шунинг учун битим имзолаш тўғри қарор бўлди.

Шунингдек, мен футболчилар билан ҳам гаплашдим. Барчамизнинг амбицияларимиз бир хил. Биз мунтазам равишда катта совринларни қўлга кирита олишимизни ҳис қиляпман ва ушбу жараённинг бир қисми бўлишни ҳамда унда муҳим роль ўйнашни истайман", – деди Палмер.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com