

"Челси" хавбеки жароҳат сабабли Англия терма жамоаси қайдномасидан чиқариб ташланди. Бундан олдин футболчи юкламани камайтириш учун миллий жамоанинг яқин орадаги йиғинини ўтказиб юборишга ўзи қарор қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
— Майли, ўйлашимча, унинг жароҳатлари қандай бўлишидан қатъи назар — агар умуман жароҳат олган бўлса... Мен унинг "Брентфорд"га қарши охирги ўйинини томоша қилдим ва агар сиз у Англия терма жамоасини янги босқичга олиб чиқади ҳамда совринлар ютишга ёрдам беради деб ҳисобласангиз, буни унутинг.
Менга Палмер ёқади, у иқтидорли йигит, аммо, менинг фикримча, унда ёмон одатлар жуда кўп, — деди Кин talkSPORT эфирида.



