Палмер Англия терма жамоаси йиғинига бормайди

Sherzod Nurmatov
21 сен 2026, 19:00
"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер жароҳат туфайли Миллатлар Лигасининг сентябрь ва октябрь ойларидаги ўйинларида қатнашмайди.

Палмер сўнгги бор март ойида терма жамоа сафида майдонга тушганди. У АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтган ЖЧ-2026 қайдномасига киритилмаганди.

Шунингдек, Англия терма жамоасининг бўлажак ўйинларини "Манчестер Юнайтед" футболчилари Маркус Рэшфорд ва Кобби Майну ҳам ўтказиб юбориши мумкин — улар АПЛ 5-туридан ўрин олган "Фулҳэм"га қарши учрашувда (1:1) жароҳат олишган. Улар бўйича қарор тиббий текширувлардан сўнг қабул қилинади.

26 сентябрь куни Англия Лондонда Испанияга қарши баҳс олиб борса, 29 сентябрда Прагада Чехия билан, 3 октябрда эса Риекада Хорватия билан куч синашади. 6 октябрь куни эса Англия Чехияга қарши яна бир учрашув ўтказади, бироқ бу сафар Лондонда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic