UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  1 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  0 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  8 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  13 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  15 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  15 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади Янгиликлар

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади

Ҳиндистон терма жамоаси июнь ойида иккита халқаро мусобақада иштирок этади.

Игорь Штимац бошчилигидаги ҳиндлар 9-18 июнь кунлари 4 та терма жамоа иштирок этадиган "Intercontinental Cup" мусобақасида қатнашишади. Ҳиндистон, Ливан, Вануату ва Мўғулистон каби жамоалар қатнашадиган ушбу турнирга Ҳиндистоннинг Бубанесвар шаҳри мезбонлик қилади.

Ҳар бир жамоа учтадан ўйин ўтказади ва гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар финалда тўқнаш келишади.

Мезбонларнинг тақвими
9 июнь: Ҳиндистон - Мўғулистон
12 июнь: Ҳиндистон - Вануату
15 июнь: Ҳиндистон - Ливан




21 июндан Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида "SAFF Championship" (Жанубий Осиё футбол Федерацияси) мусобақаси старт олади. Унда жами 8та давлат терма жамоаси иштирок этади.

Ҳиндистон "А" гуруҳида Кувайт, Непал ва Покистон билан куч синашади. Иккинчи гуруҳдан Ливан, Мальдив ороллари, Бутан ва Бангладеш жой олган.

Мезбонларнинг тақвими:
21 июнь - Ҳиндистон - Покистон
24 июнь - Ҳиндистон - Непал
27 июнь - Ҳиндистон - Кувайт

Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ярим финалга чиқади. Ярим финал 1 июль, финал эса 4 июль кунига белгиланган.

Маълумот учун, "SAFF Championship" мусобақаси бунга қадар 13 марта ўтказилган ва 8 марта Ҳиндистон чемпионликка эришган. 2 марта Мальдив ороллари, 1 мартадан Бангладеш, Афғонистон ва Шри Ланка ғолиб бўлган. Лекин олдинги мусобақаларда Кувайт ва Ливан терма жамоалари иштирок этишмаганини ҳам таъкидлаш лозим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика