

Тўрт нафар ҳакамнинг уч нафари ФИФА Жаҳон чемпионати-2026’да ишлаган.
“Биз Ўзбекистондан ҳакамлар юборишни сўрадик, чунки улар Жаҳон чемпионатида ишлашган. Улар Бразилия ва Уругвай мақомидаги жамоалар учрашувларини бошқариш учун етарли тажрибага эга”, – деди федерация расмийларидан бири.
Юқори савиядаги катта тажрибасини инобатга олган ҳолда, Бразилияга қарши ўйинни бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев бошқариши кутилмоқда, Рустам Лутфуллин эса тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради. Уч кун ўтиб бўлиб ўтадиган Уругвайга қарши баҳсда эса уларнинг вазифалари алмашади.
Жаҳон чемпионатида ишлаган Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин қанот ҳакамлари сифатида фаолият олиб боради.
Учрашув комиссари сифатида ҳиндистонлик Арунава Бхаттачарья тайинланган. Тажрибали мутахассис 2019 йилдан буён ОФК, 2023 йилдан эса ФИФА комиссари сифатида 50 дан ортиқ халқаро учрашувларда меҳнат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Бразилия билан ўйини эртага, 3 октябрь куни 19:00 да бошланади. Уругвай билан баҳс эса 6 октябрга режалаштирилган.



