UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  0 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиландга жўнаб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиландга жўнаб кетди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинига киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

7 декабрга қадар Тошкент темир йўллари муҳандислари институти стадионида машғулот олиб борган Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун Таиландга жўнаб кетишди.

Бош мураббий Таиландга жами 23 нафар футболчини олиб кетди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Нодир Йўлдошев (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”);

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

У ерда вакилларимиз 9-15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

“А” гуруҳидан эса Таиланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган. Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика