UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Расман: "Динамо" буркина-фасолик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари Ироқни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари Ироқни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши 4-турда Ироқ терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Айни кунларда Осиёнинг тўртта давлатида U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинлари давом этмоқда. Вьетнам мамлакати мезбонлик қилаётган саралашнинг "D" гуруҳи 4-тури доирасида Ироқ ўсмир қизларига қарши майдонга тушган Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари мусобақадаги иккинчи ғалабасини қўлга киритишди ва очколари сонини 7тага етказиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги илк учрашувда Вьетнамга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўзбекистонлик ўсмирлар 2-турда Фаластин ўсмирлари билан дуранг ўйнашган 1:1 ва Гонгконгни 2:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни гуруҳ пешқадами Австралияга қарши ўйнайди.

U-16 ўсмир қизлар ўртасида ОЧ саралаши.

"D" гуруҳи, 4-тур.

1 сентябрь. Ханои, Вьетнам.

Ўзбекистон U-16 – Ироқ U-16 – 4:0.

Голлар
: Шаҳноза Юсупова 6, 72, Анора Фармонова 47, Тожинисо Рашидова 57

Ўзбекистон U-16: Зарина Саидова (Екатерина Носкова, 77), Озода Хожиева, Тўраева Маржона, Шахноза Юсупова, Тожинисо Рашидова (Шаҳзода Фозилова, 64), Альбина Бобоқулова, Анора Фармонова, Ильвина Камалиева (Парвина Шомирзаева, 46), Диёра Эркинова, Меҳриёна Тоирова, Мадина Ҳикматова.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика