

27 май куни Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи учрашувларига якун ясалди. Унга кўра, 1/8 финалда иштирок этадиган 16 та клуб номига ойдинлик киритилди.

2 июнь куни 19:00 да плей-офф босқичи учун қуръа ташланади. Жараён Лига саҳифалари орқали жонли намойиш этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлаган клуб 1/8 финал босқичини ўз майдонида қабул қилади. Гуруҳда иккинчи бўлган клуб эса ягона ўйиндан иборат плей-офф босқичини сафарда ўтказади. Бир гуруҳда кураш олиб борган икки клуб 1/8 финалда ўзаро рақиб бўлмайди.



