UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  0 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  3 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1

Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини олдидан превью Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини олдидан превью

4 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимизнинг икки гранд клублари – “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боришади.

Мазкур учрашувга бўлган эътибор анча юқори. Зеро ушбу икки етакчи клублар ўртасидаги тўқнашувлар ҳамиша муросасиз руҳда ўтиб келган. Қолаверса, ғолибга бош совринни Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа топширади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Бунёдкор” ва “Локомотив” шу пайтга қадар кубок баҳслари доирасида ўзаро 6та ўйин ўтказишган. Дастлаб 2006 йилда 2-саралаш раундида ушбу клубларнинг йўллари кесишган. Ўшанда “Локомотив” “Қурувчи”дан 3:1 ҳисобида устун келган.

2013 йилда эса “Локомотив” ва “Бунёдкор” ярим финалда тўқнаш келишган. Дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Жавоб беллашуви эса 2:0 ҳисобида “қалдирғочлар” фойдасига ҳал бўлган.

2014 йилда эса клублар финалда ўзаро ўйин ўтказишган. Жуда қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локомотив” 1:0 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихида илк бора мамлакат кубогига эга чиққан.


Ўтган йили эса мазкур клублар ярим финалда тўқнаш келишди. Иккала учрашувда ҳам бир хил – 1:0 ҳисобида рақибдан устун келган “Локомотив” финал йўлланмасига эга чиққан эди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундан иборатки, финалчиларнинг ҳар иккиси ҳам илгари Ўзбекистон кубогида зафар қучишга муваффақ бўлган. “Бунёдкор” 4 марта (2008, 2010, 2012, 2013) финалда ғолиб чиққан. “Локомотив” эса 2 бора (2014, 2016) Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

“Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги финални Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Аммар Али Абдулла ал-Жунайбийга юклатилди.

 
Ўзбекистон кубоги-2017, финал
4 декабрь, душанба. Соат 15:00
“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ”
Бош ҳакам:
Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади (БАА)
Захира ҳаками: Аммар Али Абдулла ал-Жунайбий (БАА)

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика