Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин

Sherzod Nurmatov
25 дек 2025
"Ал Арабия" телеканалининг хабар беришича, Марокаш футбол бўйича Африка Миллатлари Кубогини ўтказиш орқали 450 млн доллардан 1,2 млрд долларгача даромадга эга бўлади.

Турнир 22 декабрда старт олди ва 18 январда якунланади.

"Баҳолашларга кўра, Африка Миллатлари Кубогини ўтказиш туризмга ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, Марокаш қўшимча равишда 500 мингдан 1 миллион нафаргача хорижий меҳмонни қабул қилади. Меҳмонхоналар, транспорт, кафе ва ресторанлар соҳасидаги даромадлар 450 млндан 1,2 млрд долларгачани ташкил этади", – дейилади телеканал хабарида.

Қайд этилишича, Марокаш ўйинлар трансляцияси ҳуқуқларини сотиш орқали ҳам 22,5 млн доллар даромад олади. ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат Африка Кубогини ўтказиш учун инфратузилма қурилишига тахминан 16 млрд доллар сарфлаган. Айни шу стадионларда ЖЧ-2030 учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. Ушбу мундиаль Марокаш, Испания ва Португалияда бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: alarabiya.net