Имкониятларимиз қандай? Polymarket ЖЧ-2026 да иштирок этадиган барча 48 та давлатнинг ғалаба қозониш имкониятини фоизларда баҳолади

29 май 2026, 07:55
Испания терма жамоаси АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга асосий даъвогар ҳисобланади.

Polymarket Sports нашрининг X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, испанларнинг чемпион бўлиш эҳтимоллиги 17 фоизни ташкил этмоқда. Иккинчи ўринни 16 фоиз кўрсаткич билан Франция эгаллаб турибди. Кучли учликни 11 фоиз билан Англия якунлайди. Ўзбекистон МТЖ 0,1 фоиз билан рўйхатнинг пастки ўрнидан жой олган.

Polymarket Sports талқинига кўра барча терма жамоаларнинг ЖЧ-2026 да ғалаба қозониш эҳтимоллиги:

17% — Испания;

16% — Франция;

11% — Англия;

10% — Португалия;

9% — Бразилия;

8% — Аргентина;

5% — Германия;

4% — Нидерландия;

3% — Норвегия;

2% — Япония;

2% — Колумбия;

2% — Бельгия;

1,5% — Марокаш;

1,2% — АҚШ;

1,2% — Швейцария;

1,1% — Уругвай;

1,1% — Мексика;

0,9% — Эквадор;

0,8% — Хорватия;

0,7% — Туркия;

0,7% — Сенегал;

0,6% — Австрия;

0,5% — Швеция;

0,4% — Канада;

0,3% — Жанубий Корея;

0,3% — Гана;

0,3% — Парагвай;

0,3% — Шотландия;

0,3% — Кот-д`Ивуар;

0,3% — Чехия;

0,3% — Миср;

0,2% — Босния ва Герцеговина;

0,2% — Эрон;

0,2% — Жазоир;

0,2% — Тунис;

0,2% — Австралия;

0,1% — Янги Зеландия;

0,1% — Гаити;

0,1% — Иордания;

0,1% — Кюрасао;

0,1% — Ўзбекистон;

0,1% — Панама;

0,1% — Ироқ;

0,1% — ЖАР;

0,1% — ДР Конго;

0,1% — Кабо-Верде;

0,1% — Қатар;

0,1% — Саудия Арабистони.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Polymarket