1998 йилги афсоналар қайтмоқда: Зидан Франция терма жамоасида кимлар билан ишлайди?

Sherzod Nurmatov
23 июл 2026, 13:55
Зинедин Зиданнинг Франция терма жамоасига келиши деярли ҳал бўлган фактга айланди ва Зизу ўз мураббийлар штабини кимлар атрофида шакллантириши аллақачон маълум.

“L’Equipe” нашри берган маълумотга кўра, Зиданнинг ёнида Мадриднинг “Реал” клубида бирга ишлаган энг яқин ёрдамчилари Давид Беттони ва Ҳамиду Мсаиди фаолият олиб боради.

Шнингдек, штабдан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Грегори Дюпон ҳамда 1998 йилги жаҳон чемпионлари Фабьен Бартез ва Бернар Диомед ўрин олиши кутилмоқда. Зидан жамоасининг якуний таркиби август ойида шаклланиши керак, штаб аъзоларининг баъзилари эса тўлиқ ишга фақат сентябрь ойидан киришади.

Бундан ташқари, Зидан билан шартнома имзолангани сешанба, 28 июль куни расман эълон қилиниши айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L’Equipe