"Сурхон" бош мураббийи жамоани икки легионер тарк этганини тасдиқлади

Оқил Абдубарноев
21 май 2026, 11:31
"Сурхон" жамоаси бош мураббийи Анвар Ғофуров дарвозабон Артём Потапов ва ҳимоячи Жамалдин Ходжаниязов клубдан кетгани ҳақидаги миш–мишларга расман ойдинлик киритди.

"Улар ўз хоҳиши билан клубни тарк этди. Бунинг ўзларининг сабаблари бор. Мен билмайман ва менга қизиқ эмас. Худо хоҳласа жамоада муаммо йўқ. Биз ўз ишимизни давом эттиришимиз керак. Жамоада етарлича футболчи бор. Улар бекордан-бекорга бу ерда эмас. Ротацияга ҳам имконимиз бор", деди 44 ёшли мутахассис.

Йил бошида "Хоразм"дан қайтган россиялик 31 ёшли дарвозабон шу вақтга қадар у клуб сафида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 40 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.

29 ёшли ҳимоячи Термиз клуби сафига 2024 йилнинг ёзида кўчиб ўтганди. У ҳам "Сурхон" либосида умумий ҳисобда 40 га яқин расмий учрашувда иштирок этишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›