Йеличич "Локомотив"нинг инобатга олинмаган голига муносабат билдирди

Оқил Абдубарноев
23 июл 2026, 13:05
"Локомотив" бош мураббийи Мирко Йеличич Суперлиганинг 13-тури доирасида "Андижон"га қарши ўйиннинг 10-дақиқасида "темирйўлчилар"нинг ҳисобга олинмаган голи тўғрисида гапирди.

– Учрашувнинг 10-дақиқасида "Локомотив"нинг голи ҳисобга олинмади ва тўп шеригига узатма амалга оширган Темурхўжа Абдухолиқовнинг қўлига тегди деб ҳисобланди. Ушбу вазият видеосини кўрдингизми?

– Йўқ, кўрмадим. Бу вазиятга баҳо бериш жуда қийин. Энди ўйинни кўриб чиқамиз. Бизда ўйинни ютиб кетиш учун бир қанча вазиятлар бўлганди. Ҳакам ўйинни унчалик яхши ҳис қила олмади. Бундай пайтда ҳакам ҳам ўзи истагандек ишлай олмайди. Ўша вазиятда ҳакам ҳақ ёки ноҳақ эди дея олмайман. Шунчаки 50/50 вазиятларда бош ҳакам кўпроқ "Андижон" фойдасига қарор чиқарди.

БАҲСЛИ ҲОЛАТ ВИДЕОСИ

ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ ЎҚИШ

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia