ФИФА: "Натижалар кўнгилдагидек бўлмаса-да, Ўзбекистон учун ижобий жиҳатлар ҳам топилди"

Sherzod Nurmatov
23 июл 2026, 12:50
ФИФА расмий саҳифаси Ўзбекистон миллий терма жамоасини эътироф этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида мусобақа доирасидаги дебют ўйинларини ўтказди. ФИФА расмий сайти Осиё жамоалари қаторида миллий жамоамизнинг мундиалдаги тарихий иштироки ҳақида тўхталиб ўтди.

“Жаҳон чемпионати дебютантларидан бири Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг гуруҳ босқичидаёқ мусобақани тарк этди. Натижалар кўнгилдагидек бўлмаса-да, “оқ бўрилар” учун ижобий жиҳатлар ҳам топилди. Масалан, Аббосбек Файзуллаев Колумбияга қарши ўйинда жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги илк голини уриб, ўз номини Ўзбекистон футболи тарихига ёзиб қўйди. Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига йўллаган ажойиб зарбаси эса “Hyundai” томонидан тақдим этиладиган “Турнирнинг гуруҳ босқичидаги энг яхши голи” совринини қўлга киритди.

Фабио Каннаваро шогирдлари мусобақа давомида ўзларининг техникага асосланган, меҳнаткаш услубига содиқ қолишди. Гарчи бу ҳолат ўйинлар ўтгани сари уларнинг бироз толиқиб қолишига сабаб бўлган бўлса-да, 18 ёшли Беҳруз Каримов сингари футболчилар энди жаҳон даражасида рақобат қилиш учун нималар зарурлигини билиб олишди ва тўрт йилдан сўнг бу илк қадамларни янада мустаҳкамлашга астойдил ҳаракат қилишади”, – дейилади материалда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф