Блаттер: "Сиёсат футболни сояда қолдирмаслиги керак"

Sherzod Nurmatov
23 июл 2026, 12:15
ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер якунланган ЖЧ-2026 ҳақида фикрларини билдирди.

Коррупция можароси сабабли лавозимидан четлатилган жаҳон футболи собиқ раҳбари Шимолий Америкадаги турнирда сиёсат мусобақани сояда қолдирганини таъкидлади ва ФИФА раҳбариятини янгилашга чақирди:

"Энг узоқ давом этган Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди ва ҳақиқатан ҳам муносиб чемпион ғалаба қозонди. Аммо финал ҳуштагигача бўлган йўлда турнир ўз обрўсини йўқотди. Сиёсат футболни сояда қолдирмаслиги керак. Энди мухлислар, футболчилар ва миллий федерациялар янги раҳбарият остида футболни ва унинг ҳақиқий қадриятларини қайтаришлари лозим", – деди Блаттер.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/SeppBlatter