"Қизилқум" 7 йиллик ғалабасиз ва голсиз серияга барҳам бера оладими?

Iskandarov Abdulaziz
23 июл 2026, 14:06
Суперлиганинг навбатдаги учрашувларидан бири олдидан эътиборни тортадиган қизиқарли статистикани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Гап "Навбаҳор" ҳамда "Қизилқум" жамоаларининг ўзаро қарама-қаршилиги ҳақида бормоқда.

Тарихга назар ташласак, "Қизилқум" сўнгги бор меҳмонда роппа-роса 7 йил муқаддам — 2019 йилги мавсумда "Навбаҳор" устидан зафар қучган. Шундан буён ўтган давр мобайнида навоийликлар рақиби майдонида нафақат ғалаба қозона олишмади, балки наманганликлар дарвозасига бирорта ҳам тўп кирита олишмаган.

Жамоаларнинг охирги ўйинларидаги натижалари:

  • 27.09.2025 | "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0

  • 26.06.2024 | "Навбаҳор" – "Қизилқум" 0:0

  • 04.03.2023 | "Навбаҳор" – "Қизилқум" 3:0

  • 16.09.2022 | "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0

  • 26.09.2021 | "Навбаҳор" – "Қизилқум" 0:0

  • 13.07.2020 | "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0

  • 26.07.2019 | "Навбаҳор" – "Қизилқум" 0:1 (Навоийликларнинг сўнгги ғалабаси ва голи)

Асосий фактлар:

  • Қуруқ серия: "Қизилқум" кетма-кет 6 та ўйиндан бери "Навбаҳор" дарвозасига йўл топа олмаяпти.

  • Тўплар нисбати: Сўнгги олтита баҳсда тўплар нисбати "Навбаҳор" фойдасига 6:0 ни ташкил қилмоқда.

  • Натижалар: Навоийликлар ҳисобида охирги 6 та учрашувда фақатгина 2 та нурсиз дуранг бор, қолган 4 та баҳсда "лочинлар"нинг қўли баланд келган.

Сизнингча, Жамшид Саидов шогирдлари мазкур ёқимсиз статистикага нуқта қўя оладими?

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia