"Арсенал" яна бир футболчиси билан шартномани узайтирди

18 ноя 2026, 09:20
Ҳимоячи Пьеро Хинкапи Лондоннинг "Арсенал" клуби билан янги келишув имзолаб, шартномасини 12 ойга узайтирди — энди у 2032 йилга қадар амал қилади.

Битимнинг молиявий шартлари аввалги шартномага нисбатан яхшиланган. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

24 ёшли эквадорлик футболчининг "Арсенал"га ўтиши 2026 йилнинг ёзида тўлиқ трансферга айланди — бунгача у 2025 йил сентябрь ойида Леверкузеннинг "Байер" клубидан ижара асосида жамоага келиб қўшилган эди.

Ўтган мавсумда Хинкапи барча турнирларда 39 та ўйин ўтказди. "Арсенал" Англия чемпионлигини қўлга киритди ва Чемпионлар лигаси финалига чиқди. Жорий мавсумда эквадорлик футболчи тўққизта учрашувда майдонга тушди, шулардан бештаси миллий чемпионат баҳсларига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: The Athletic