Осиё ўйинлари. Бугун финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз!
30 сен 2026, 07:49
Японияда давом этаётган Осиё ўйинлари якунланиб бормоқда.
Бугун футбол баҳсларининг ярим финал учрашувларига старт берилади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ярим финалда мезбонларга қарши баҳс олиб боради. Учрашув бизнинг маҳаллий вақт билан соат 15:30 да старт олади.