

Манбага кўра, англиялик гранд ўз тарихидаги илк еврокубок чемпионилик унвонини қўлга киритиши керак.
7 май ҳолатига кўра, Opta Analyst бўйича ғолиб бўлиш имкониятлари:
- "Арсенал" (Англия) — 55,76%;
- "Пари Сен-Жермен" (Франция) — 44,24%.
2025/2026 йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Арсенал" "Атлетико"ни (1:1, 1:0), ПСЖ эса "Бавария"ни икки ўйин натижасига кўра (5:4, 1:1) мағлуб этди. Асосий еврокубок финали 2026 йил 30 май куни Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтади. Парижликлар амалдаги чемпионлар ҳисобланади. "Канонирлар" ўтган мавсумда ярим финалга чиққан.



