Калафьори, Шерки, Бруну, Палмер… АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда

Sherzod Nurmatov
3 сен 2026, 16:10
АПЛ ойнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди.

Август ойи якунларига кўра, ҳар бири иккитадан ўйин ўтказган 8 нафар футболчи ушбу совринга даъвогарлик қилмоқда.

Риккардо Калафьори (“Арсенал”) — 2 ғалаба, 2 ассист, 2 “қуруқ” ўйин

Райан Шерки (“Манчестер Сити”) — 2 ғалаба, 2 гол, 2 ассист

Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”) — 1 ғалаба, 1 мағлубият, 3 гол, 1 ассист

Коул Палмер (“Челси”) — 2 ғалаба, 2 гол, 1 ассист

Жоао Педро (“Челси”) — 2 ғалаба, 2 гол, 2 ассист;

Мамаду Сангаре (“Брентфорд”) — 1 ғалаба, 1 дуранг, 1 ассист

Константинос Цолакис (“Халл”) — 2 ғалаба, 2 “қуруқ” ўйин

Йоан Висса (“Ньюкасл”) — 1 ғалаба, 1 дуранг, 1 гол, 1 ассист

6.jpg

Ғолиб мухлислар, АПЛ клублари сардорлари ва экспертлар орасидаги сўровнома орқали аниқланади. Натижа 11 сентябрь куни эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: premierleague.com