ОФК Осиё Кубогини 2028 йилга кўчириши мумкин

Sherzod Nurmatov
15 окт 2026, 14:00
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистонидаги сўнгги ҳужумлар ва хавфсизлик масалалари сабабли Осиё Кубогини 2028 йилга қолдириш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

Мамлакат 2027 йилда ўз тарихида илк бор футбол бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилиши, 24 та терма жамоа иштирокидаги мусобақа эса 7 январда бошланиши режалаштирилганди.

ОФК президенти Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ташкилот қарор қабул қилишга шошилмаётганини таъкидлади:

"Биз ноябрь ойининг охиригача кута оламиз. Минтақада вазият жуда тез яхши ёки ёмон томонга ўзгариши мумкин. Агар зарур бўлса, мусобақани бир йил кейинга, 2028 йилга кўчиришимиз мумкин. Аммо ҳозирча вазиятни кузатяпмиз ва барчаси режа бўйича кетмоқда".

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Japan Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›