"Қизилқум" ўн йилдан бери Андижондан ғалаба билан қайта олмаяпти

Iskandarov Abdulaziz
15 окт 2026, 13:33
Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тур ўйинларига старт берилади.

Ушбу тур доирасида Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси сафарда "Андижон" меҳмони бўлади.

​Мазкур қарама-қаршилик олдидан эътиборни тортадиган муҳим статистик жиҳат шундаки, "Қизилқум" 10 йилдан буён Андижондаги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти. Сўнгги бор навоийликлар рақиб майдонида 2016 йилнинг 1 октябрида 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Шундан кейинги ўтказилган сафар учрашувларида андижонликлар ё ғалаба қозонган ёки дуранг қайд этилган:

​19.06.2025: "Андижон" – "Қизилқум" 1:1

​10.11.2024: "Андижон" – "Қизилқум" 0:0

​22.05.2023: "Андижон" – "Қизилқум" 2:0

​07.08.2021: "Андижон" – "Қизилқум" 1:1

​27.10.2020: "Андижон" – "Қизилқум" 0:0

​01.12.2019: "Андижон" – "Қизилқум" 1:0

​Умумий ҳисобда эса Суперлига доирасидаги ўзаро ўйинларда "Андижон" уйда яққол устунликка эга: "бургутлар" 13 та ғалабага эришган бўлса, "Қизилқум" ҳисобида бор-йўғи 3 та ғалаба бор, 5 та баҳсда эса ғолиб аниқланмаган.
​Хўш, бугун "Қизилқум" ўн йиллик нохуш серияга барҳам бера оладими ёки "Андижон" ўз майдонидаги анъанасини давом эттирадими?

Маълумот учун, ўйин соат 19-00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›